Қирғизистон президенти в.б. ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш иши бўйича оқланди

Шунингдек, Олий суд Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ҳам оқлаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Қирғизистон Олий суди президент вазифасини бажарувчи Садир Жапаровни 2012 йилда ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш иши бўйича оқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қирғизистон президенти в.б. Жапаров сайловларда иштирок этиш шартини айтди

“Садир Жапаров судьялар ҳайъати томонидан жиноят таркиби йўқлиги сабаб оқланди”, - дейилган хабарда.

Намойишлардан истеъфогача: Қирғизистонда бўлган воқеалар қисқа сатрларда

Шунингдек, Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ҳам оқлаган.

2012 йилда Бишкекнинг марказий майдонида Кумтор олтин рудаси корхонаси масаласи бўйича митинг бўлиб ўтган эди. Намойишлар парламентни штрум қилиш ва намойишчиларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар билан тўқнашишига айланиб кетган. Митинг ташкилотчилари орасида Садир Жапаров ва Қамчибек Ташиев бўлган. Кейинчалик улар қўлга олинган ва ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринишда айбланган.