"Ҳеч бўлмаса уриниб кўриш керак" – мутахассис “СНВ-3” ҳақида

“СНВ-3”ни узайтириш, кўп жиҳатдан, АҚШдаги бўлажак президент сайловларида ким ғолиб чиқишига боғлиқ. Демократлар ғолиб чиқса шартномани узайтиришга умид пайдо бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Стратегик барқарорлик борсида Вашингтон билан музокаралар давом этади, деди Россия фанлар академияси бош илмий ходими, америкашунос мутахассис Константин Блохин, Sputnik радиоси эфирида.

Путин СНВ-3 шартномасини ҳеч қандай шартларсиз 1 йилга узайтиришни таклиф қилди

Америка президент Владимир Путиннинг “СНВ-3”ни давом эттириш таклифига рад жавоби берган бўлсада, Москва Вашингтон билан стратегик барқарорлик борасида муносабатларини давом эттиришга умид қилади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.   

Бироз олдин Оқ Уй Россия президенти Владимир Путиннинг мавжуд шартномани узайтириш ҳақидаги таклифини дастлабки шартларсиз узайтиришдан бош тортган эди.

“Биз Америка томони билан музокараларни давом эттириш умидидамиз. Президент айтганидек ушбу шартномаси узайтириш бизга қурол-яроғни назорат қилиш масалаларида батафсил музокаралар олиб бориш учун 12 ой муддат берган бўларди, - деди Песков  

Россия президентининг матбуот котибига кўра, дунё хавфсизлигининг муҳим асоси бўлган ушбу “шартнома”дан воз кечиш - ўта оғиқ оқибатларга олиб келиши мумкин.

- Шу сабабли биз америкалик ҳамкорларимиз ушбу ҳужжатни узайтиришга тайёр эканини эшитишни истаган бўлардик”, - деди Песков. Лекин бу борада ҳозирча кутилган прогресс содир бўлмаяпти, лекин бу ушбу  жараённи бутунлай тўхтатиш кераклигини англатмайди.

Қиёмат кунини яқинлаштирди: АҚШнинг СНВ-3 келишувидан чиқиши дунёга қандай хавф солади?

Блохин айтишига қараганда, ушбу шартнома тақдири, кўп жиҳатдан, АҚШдаги бўлажак президент сайловларида ким ғолиб чиқишига боғлиқ.

“Республикачилар партияси вакили Дональд Трамп, биринчидан Хитойни ёмон кўради. У СНВ-3ни узайтиришни Хитой билан боғламоқда. Иккинчидан, анъанага мувофиқ, республикачилар партияси қурол-аслаҳа назоратини бузишга ҳаракат қилмоқда. Масалан, кичик Буш даврида Америка Ҳаво мудофааси шартномасидан чиққан эди. Трамп эса ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар ҳамда очиқ осмон ҳақидаги шартномалардан чиқди. Агар сайловда Трамп ғолиб чиқса, унинг СНВ-3 шартномасидан чиқиш эҳтимоли катта, – дейди Блохин.

Агар демократлар вакили Жо Байден ғолиб чиқса, шартномани узайтиришга имкон пайдо бўлади.

"Демократлар партияси, анъанага муовфиқ руслар билан стратегик барқарорлик борасида шартномалар тузишни истайди. Эслатиб ўтамиз, айнан Барак Обама маъмурияти Медведев билан ушбу шартномани узайтирган эди. Ким ғолиб бўлса ҳам бир неча ой ичида янги шартнома тузишнинг имкони бўлмайди. Шу сабабли, ҳеч бўлмаса мавжуд шартномани яна бир йилга узайтиришга ҳаркат қилиб кўриш керак ва ушбу йил давомида янги шартнома ишлаб чиқиш керак. ушбу ғоя қизиқ бўлиши мумкин”, - дейди мутахассис.

Россиянинг янги қуроллари СНВ-3 шартномасига киритилмайди

Маълумот учун, айни дамда СНВ-3 АҚШ ва Россияда орасида қурол-аслаҳани чеклашга ва хавфсизликни сақлашга қаратилган ягона шартномадир. 2021 йил 5 февралда шартнома муддати тугайди ва дунёда йирик ядровий давлатларни  чеклаб турувчи бошқа чора қолмайди.

ДСНВ-3 2011 йилнинг 5 февралида кучга кирган эди. Унга кўра ҳар бир мамлакат ўз ядровий арсеналини қисқартириши белгиланган. Келишувга кўра 7 йил ичида икки давлатнинг қуроллари умумий сони 700та континентлараро ракетлардан, 1550 та боеголовкадан ва 800 та ракета учирувчи мосламалардан ошмаслиги керак.