Тун давомида аниқланган COVID-19 бўйича Наманган яна етакчи бўлди

Тун давомида республиканинг 11 та ҳудудида яна 130 кишида коронавирус тасдиқланди. Икки киши эса вафот этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 130 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 63 737 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Импотенция, простатит ва карлик - врач COVID янги аломатлари ҳақида

Янги касалланганларнинг 20 нафари Наманган вилоятида, 16 нафари Тошкент шаҳрида, 15 нафари Қашқадарё вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Жиззах вилоятида, 10 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 533 кишини ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 60 717 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.