ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида докторантурага киришда ёрдам беришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Олмазор тумани ички ишлар органларига 32 ёшли сирдарёлик Д.Б. мурожаат қилган. У 2019 йилнинг ноябрь ойида унга докторантурага киришда ёрдам беришини ваъда қилиб, ваъдасида турмаган 46 ёшли М.Т.га нисбатан чора кўришни сўраган. Фирибгар хизматлари эвазига 3 минг доллар олган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168 моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.