“Тождор вирус”нинг заиф жойи аниқланди

Польша ва АҚШ тадқиқотчилари SARS-CoV-2 коронавирусини "блокировка қилиш"нинг янги усулини топдилар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Польша ва АҚШ тадқиқотчилари коронавирусни "блокировка қилиш"нинг янги усулини топдилар. Бу ҳақда Science Advances журналида мақола чоп этилди.

“Спутник V” вакцинаси қайси хорижий давлатларда ишлаб чиқарилади

Олимлар тақдим этган маълумотларга қараганда, инфекцияга қарши кураш усулларидан бири SARS-CoV-2 PLpro ферментига таъсир кўрсатди. Таъкидланишича, у нафақат вируснинг репликациясига ёрдам беради, аммо организмнинг иммунитет реакцияси билан боғлиқ бўлган бир қатор оқсилларни блоклайди.

VIR250 ва VIR251 иккита ингибитори - ушбу ферментга энг самарали таъсир кўрсатиши аниқланди. Улар бошқа оқсилларга таъсир қилмасдан фақат коронавирус ферментини топиши ва блоклаши мумкин.

Таъкидланишича, SARS-CoV-2 PLpro’нинг ўхшаш хусусиятлари уни бир қатор вирусга қарши препаратларнинг нишонига айлантиради.

Америкалик бир гуруҳ олимлар худди шунга ўхшаш хулосага келишди. Улар SARS-CoV-1, SARS-CoV-2 ва MERS-CoV коронавируслари бир хил заифликка эга эканлигини аниқладилар. Тадқиқотчилар Tom70 ферментига эътибор қаратдилар, у ҳам вируснинг репликациясига таъсир қилади, аммо Orf9b коронавирус геноми билан ўзаро алоқада дориларга қаршилигини йўқотади.