ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Набережни Челнида хай-тек услубида қурилган, юқори технологик меъморий кўринишга эга бўлган “Чали Яр” номли масжид очилди. Бу ҳақда РИА Новостига Татаристон Республикаси мусулмонлари бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Масжиднинг очилиш маросимида Татаристон муфтийси Комил Самигуллин қатнашди ва у ерда илк намоз адо этилди.
"Чали Яр” масжиди жисмоний нуқсонларга эга бўлган диндорлар учун ҳам мослаштирилган. Масжиднинг умумий майдони 450 квадрат метрни ташкил қилади, бир нечта ўқув хоналари ва тадбирларни ўтказиш учун алоҳида зални ўз ичига олади", - дейилган хабарда.
Масжид биноси 200 кишига мўлжалланган. У Россияда замонавий услубда қурилган ибодатхоналаридан бири ҳисобланади.
"Объект нооддий меъморий кўриниши билан ажралиб туради - бинонинг фасади ва ички қисмини безашда услубга мос элементлар мавжуд", - деб таъкидлади диний идора вакили.