Россияда кунгабоқар ёғининг нархи кескин кўтарилди

Россияда кунгабоқар ёғининг ички нархи рекорд ўрнатди. Айни вақтда бир тоннаси 74,2 минг рублдан сотилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. "Совекон" аналитик марказининг ҳисоботига кўра, Россияда кунгабоқар ёғининг ички нархи рекорд ўрнатди.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

Таъкидланишича, кўтарилишга экспорт нархларининг сакраши сабаб бўлган.

Аналитик марказ маълумотларига кўра, ўтган ҳафтада хом кунгабоқар ёғи ички нархларининг кескин кўтарилиши қайд этилган ва экспорт котировкаларининг тез ўсиши ҳам аниқланди.

Кунгабоқар ёғининг ички котировкалари 6,6 фоизга ўсгани таъкидланган. Шундай қилиб, улар рекордни янгилашди ва бир тонна 74,175 минг рублдан сотилмоқда (етказиб бериш шарти - EXW, Россиянинг Европа қисми, ҚҚС билан).

Шунингдек, кунгабоқар нархи 4,66 фоизга ўсди, тоннаси 30,875 минг рубл (ҚҚСни ҳисобга олмаганда). Экспортга мўлжалланган кунгабоқар ёғи, ўз навбатида, 3,78 фоизга кўтарилиб, бир тонна 960 долларни ташкил этди (етказиб бериш шарти - FOB).

Таъкидланишича, бу ҳафтанинг биринчи ярмида жаҳон мойли ўсимликлар комплексининг фаол ўсиши фонида содир бўлган.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кўплаб етказиб берувчилар нарх кўтаришни бошладилар, улар қисқа пасайишдан кейин ҳафтада бир тонна учун икки-тўрт минг рублга кўтарилди.

Таҳлил марказининг таъкидлашича, кунгабоқар бозори умуман олганда "ўсиш динамикасини" сақлаб қолиши мумкин. Бу ёғ нархларининг рекорд даражада янгиланиши ва ёғ заводларини сотиб олишнинг тикланиши фонида содир бўлади. Шунингдек, чеклов омили, хусусан, рублнинг мустаҳкамланиши кутилмоқда. Яқинда пальма ва соя ёғи жаҳон нархларининг пасайиши ҳам нархларнинг кўтарилишига тўсқинлик қилади.

Россия Федерациясида кунгабоқар ҳосилини йиғиш бўйича прогнозини 0,4 миллион тоннага, 12,2 миллион тоннага ўзгартирди. Ўтган йили кунгабоқар ҳосили 15,4 миллион тоннани ташкил этди.