Фирибгарларга чув тушган фуқаролар Бош прокуратура олдида пикет уюштиришди

Қайд этилишича, фуқаролар Алексей Менг ва А.Молотягин бошчилигидаги International Consulting Group платформасига сармоя киритган ва фирибгарлик ҳаракатлари оқибатида моддий зарар кўрган. Шу сабабли улар намойишни ташкил қилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Жорий йилнинг 18 октябрь куни Бош прокуратуранинг фуқаролар қабулхонаси олдида бир гуруҳ фуқаролар йиғилиб пикет уюштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилган.

"Минг долларга иш": Жиззахда одамларга турли лавозимларни пуллаган фирибгар қўлга олинди

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар Алексей Менг ва А.Молотягин бошчилигидаги International Consulting Group платформасига сармоя киритган ва фирибгарлик ҳаракатлари оқибатида моддий зарар кўрган. Шу сабабли улар намойишни ташкил қилган. Ушбу тадбирда иштирок этган фуқаролардан жами 33 та мурожаат қабул қилинган.

Бош прокуратура хабарига кўра, Алексей Менг ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси иш юритувида.

Баёнотда айтилишича, фуқаролар томонидан берилган мурожаатлар жиноят ишига қўшиб, ўз вақтида ва объектив кўрилиши Бош прокуратура назоратига олинган.