АҚШ Россия жўнатган 45 та ИВЛ аппаратини йўқ қилди

АҚШ Фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги баҳорда Россиядан қабул қилинган 45 та “Авента-М” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини йўқ қилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. АҚШ Фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги баҳорда Россиядан қабул қилинган 45 та “Авента-М” ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратини йўқ қилди, деди Buzfeed.

Россияда “Авента” ИВЛ аппаратларидан фойдаланиш тақиқланди

Бу вақт давомида улардан умуман фойдаланилмади. Таъкидлашича, бунга айрим сабаблар бўлган: Россия ва АҚШларининг электр тармоқларидаги кучланишдаги фарқ (қурилмаларни улаш учун махсус адаптерлар керак бўлган), Россия шифохоналарида бундай қурилмаларнинг ёниши оқибатида чиққан ёнғинлар, шунингдек, ишлаб чиқарувчи компанияга нисбатан қўлланилган санкциялар.

ИВЛ мосламалари зарарли чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича барча қоидаларга мувофиқ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тавсияларга риоя қилган ҳолда утилизация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ан-124 “Руслан” ҳарбий-транспорт самолёти АҚШга гуманитар ёрдам етказиб берганди. Самолёт бортида ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратлари, респираторлар, кўзойнаклар, маскалар ва дезинфекцияловчи воситалар бўлган.

9 ва 12 майда “Авента-М” ИВЛдан фойдаланилган Москва ва Санкт-Петербургдаги касалхоналарда ёнғин юз берди, бунинг оқибатида етти бемор вафот этди.

Ҳодисадан кейин Росздравнадзор тергов давомида улардан фойдаланишни тўхтатганди.