ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. АҚШ Молдавияда президентлик сайловларидан сўнг ушбу давлат учун инқилобий сценарий тайёрламоқда, деди Россия ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин.
“АҚШ Россия чегаралари яқинида Москвага дўстона давлатларнинг ички ишларига тортинмасдан аралашишни давом эттирмоқда. Сайловдан кейинги вазиятга Беларусь ва Қирғизистонда таъсир ўтказишга қўпол уринишлар қилинмоқда. Кейинги нишон - Молдавия", - деди у.
Вашингтон республиканинг амалдаги раҳбари Игор Додон "МДҲ давлатлари, шу жумладан Россия билан конструктив алоқаларни олиб бораётгани" учун маъқул келмаяпти, дейди Наришкин. Шу сабабли "рангли инқилоблар" бўйича бир гуруҳ америкалик экспертлар овоз бериш арафасида Молдовага жўнаб кетишга ҳозирлик кўрмоқда.
"АҚШ Давлат департаменти Кишинёвдаги элчихонасига қайта сайланган тақдирда (Додон - таҳр.) овоз бериш натижаларини бекор қилишни талаб қилган ҳолда оммавий норозилик намойишлари уюштириш мақсадида мухолифатни тайёрлашни буюрди", - деди ТРХ раҳбари.
Молдавияда 1 ноябрда сайловларни ўтказиш режалаштирилган, президентликка 8 номзод даъвогарлик қилмоқда.