Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 63,4 мингдан ошди

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида яна 127 кишида коронавирус аниқланди. Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қайд этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 127 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 63 430 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Коронавируснинг янги аломати айтилди

Янги касалланганларнинг 30 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 15 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Наманган вилоятида, 10 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 529 нафарга етди.

Шу пайтга қадар 60 401 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 500 нафар бемор даволанмоқда.