Умар Нурмагомедов шошилинч равишда шифохонага ётқизилди

Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов Дубайда шошилинч равишда шифохонага ётқизилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россиялик спортчи ва UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Умар Нурмагомедов Дубайда шошилинч равишда шифохонага ётқизилди.

Таъкидланишича, у грипп аломатлари билан шифохонага олиб келинди.

Ҳабиб Нурмагомедовнинг сўзларига кўра, Умар бир неча кун аввал ўзини ёмон ҳис қилишни бошлади. Шифокорлар спортчига стафилококк инфекцияси ташхисини қўйишди.

Умар Нурмагомедовнинг касал бўлиб қолгани туфайли UFC 254 турнири доирасида қозоғистонлик жангчи Сергей Морозовга қарши жанги бекор қилинди.