ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлишини маълум қилган эди.