COVID-19 га ПЗР тести бўлмаган ўзбекистонлик Қозоғистондан чиқариб юборилди

Олтинчи октябрдан коронавирусга манфий тести бўлмаган хорижликлар Қозоғистонга ҳудудига киритилмайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Коронавирусга ПЗР усулида тест топширганлик тўғрисидаги маълумотномага эга бўлмаган уч нафар чет эллик Қозоғистондан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 63,4 мингдан ошди

Қозоғистоннинг транспорт бош санитар шифокори Садвакас Байгабуловнинг сўзларига кўра, улар Россия, Ўзбекистон ва Арманистон фуқароларидир.

“Чет эл фуқаролари Қозоғистонга 19 октябрга ўтар кечаси келишди. Ёнларида COVID-19 га тест топширганлик тўғрисидаги маълумотномалари йўқ эди. Бу уларнинг мамлакатдан чиқариб юборилишига сабаб бўлди”, - деди у.

Қозоғистон ҳукумати 5 октябрдан бошқа мамлакатлар билан парвозларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўйишга қарор қилган. 6 октябрдан коронавирусга ПЗР усулида олинган манфий тести бўлмаган хорижликлар Қозоғистонга ҳудудига киритилмайди.