Фарғонада камералар ниқобсиз юрган неча кишини жаримага тортди

Бир куннинг ўзида вилоятда видеофотофиксация воситалари орқали ниқоб тақиш тартибига амал қилмаган 156 нафар фуқаролар аниқланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида 17 октябрь куни видеофотофиксация воситалари орқали ниқоб тақиш тартибига амал қилмаган 156 нафар фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Янгича ёндашув: Ўзбекистонда ниқоб тақмаганлар камера ёрдамида аниқланади

“17 октябрь куни ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар шахсларнинг фото-видео суратлари олиниб, тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди”, - дейилган хабарда.

Ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ушбу баённомани эса фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 17 октябрдан республикада биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни камералар орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилиши хабар қилинган эди.