Қувватга тўлди: Трамп америкаликлар олдида яна рақс тушди

Илгарироқ бўлиб ўтган дебатларда оппонентлар бир-бирлари ҳақида кескин фикрлар билдиришган эди. Хусусан, Байден Трампни "ирқчи" ва "клоун", деб атади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Яқиндагина коронавирус инфекциясини бошдан кечирган АҚШ президенти Дональд Трамп Флоридада ўз сайловчилари учун рақс тушди, деб хабар қилади NEWS.ru.

Ижтимоий тармоқларда америка етакчиси Y.M.C.A. хит-таронасига "ёндирувчи" ҳаракатлар билан рақс тушаётгани акс этган кадрлар тарқалган. Сайловчилар эса президент ҳаракатларига тақлид қилишга уринишган. Трамп Флорида штатида сайловчилар билан навбатдаги учрашувни шу тарзда якунлаган.

​"У COVID-19"дан сўнг янада қувватга тўлди", – дейилади видеога ёзилган изоҳда.

Сал олдин Дональд Трамп коронавирусдан тузалганидан сўнг Пенсильванияда ўз тарафдорлари билан учрашуви вақтида ҳам рақс тушган эди. Ўшанда тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти шу учун президентини жуда ҳам яхши кўришлари ҳақида ёзиб қолдиришган.

АҚШдаги президент сайловлари 3 ноябрда бўлиб ўтади. Штатлар раҳбари лавозими учун амалдаги етакчи ва мамлакат вице-президенти демократ Жо Байден курашишмоқда. Илгарироқ бўлиб ўтган дебатларда оппонентлар бир-бирлари ҳақида кескин фикрлар билдиришган эди. Хусусан, Байден Трампни "ирқчи" ва "клоун", деб атади.