ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин амалдаги Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (СНВ-3) ҳеч қандай шартларсиз бир йилга узайтиришни таклиф қилди.
Россия етакчисининг сўзларига кўра, бу каби шартномалар билан тартибга солинадиган “муаммоларнинг барча параметрлари бўйича мазмунли музокаралар олиб бориш" имконини беради.
Путин таъкидлашича, СНВ-3 шартномасини узайтирилиши "стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартнома каби шундай фундаментал ҳужжатсиз" стратегик барқарорликни сақлашдан манфаатдор бўлган давлатларни тарк этмаслик имконини беради.
Шунингдек, президент ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Москванинг СНВ-3 бўйича позициясини тайёрлаш, уни имкон қадар Вашингтонга тезроқ етказиш ва жавоб олиш тўғрисида топшириқ берди.
2010 йилда имзоланган СНВ-3 шартномаси Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни қисқартириш бўйича ягона амалдаги келишув бўлиб қолмоқда.