Афғонистондаги 5,5 балли зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Афғонистонда 5,5 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 554 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 16.10.2020 йил, Тошкент вақти билан 15:10 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 36,54 градус шимолий кенглик; 71,25 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 223 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 554 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Тошкент: 554 км, 2 балл. Наманган: 497 км, 2 балл. Андижон: 481 км, 2 балл. Фарғона: 430 км, 2 балл. Гулистон: 489 км, 2 балл. Жиззах: 496 км, 2 балл. Самарқанд: 511 км, 2 балл. Бухоро: 696 км, 2 балл. Термиз: 361 км, 3 балл. Қарши: 545 км, 2 балл. Навоий: 646 км, 2 балл.