Ўтган тун давомида Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудида коронавирус аниқланди

Ўтган тун давомида 12 та ҳудудда 120 кишида коронавирус аниқланди. Яна икки киши вафот этди. Жами қурбонлар сони 516 нафарга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида 12 та ҳудудда 120 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 62 175 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг:

  • 21 нафари Фарғона вилоятида,
  • 15 нафари Наманган вилоятида,
  • 13 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 11 нафари Тошкент шаҳрида,
  • 11 нафари Тошкент вилоятида,
  • 9 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 6 нафари Хоразм вилоятида,
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлари сони 516 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар 59 095 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 564 нафар бемор даволанмоқда.