Қирғизистон президенти истеъфога чиқишга қарор қилди, чунки ҳамтто ҳукумат раҳбари ўзгаргандан кейин ҳам мамлакатда норозилик намойишлари тўхтамаяпти.
Шу кунга қадар Сооронбай Жээнбеков истеъфосини талаб қилиб келаётган намойишчилар, Жээнбековнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги баёнотидан сўнг янги талабни илгари суришди. Унга кўра, эндиликда президент ортидан мамлакат парламенти ҳам истеъфо бериши лозим.