ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков фақат янги парламент парламент сайловларидан кейин истеъфога чиқади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева маълум қилди.
14 октябрь куни давлат раҳбари республиканинг янги бош вазири Садир Жапаров билан учрашув ўтказди. Учрашувда “бош вазир ўз талабини маълум қилди: президент бугун кечқурун истеъфога чиқиши шарт”.
“Сооронбай Жээнбеков яна бир бор таъкидладики, ҳозир президент лавозимини тарк этишга ҳаққи йўқ, чунки бу давлатга зарар келтирувчи воқеаларнинг кутилмаган ривожланиши сценарийсига олиб келади”, - деди Стамалиева. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.
Унинг сўзларига кўра, Жээнбеков у 2020 йил 9 октябрь куни маълум қилган позициясига содиқ қолишини эслатиб ўтган: “мамлакатда қонунчилик барқарор топгандан сўнг истеъфо беради.
“Президентнинг ҳеч бир баёнотида ва давлат раҳбари матбуот хизматининг хабарларида аниқ сана ва лавозимдан кетиш куни кўрсатилмаган”, - дея қўшимча қилди мамлакат президенти матбуот котиби.
5 октябрь куни Бишкекда республика парламентига ўта олмаган партиялар тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Улар парламент сайловлари якунларини бекор қилишни ва такрорий овоз бериш ўтказилиши талабини илгари сурдилар. Ўша куни кечқурун митингни тарқатишга уриниш вақтида норозилик акцияси намойишчилари ва куч тузилмалари ўртасида тўқнашувлар бошланди. Натижада 6 октябрь куни парламент сайловлари натижалари ҳақиқий эмас деб топилди.
Намойишлар ортидан мамлакат бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. 14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаров номзодини бир овоздан бош вазир лавозимига тасдиқлади. Шунингдек, депутатлар ҳукумат таркиби, тузилиши ва дастурини маъқуллади. Республика президенти Сооронбай Жээнбеков Жапаров бошчилигидаги Ҳукуматнинг янги таркибини тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.