Тошкент вилоятидан Самарқандга янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишидаги илк автобус соат 9:00 да Ангрен автостанциясидан ҳаракатланишни бошлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Бугун, 15 октябрь кунидан Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишидаги илк автобус соат 9:00 да Ангрен  автостанциясидан ҳаракатланишни бошлади. Соат 10:00 да эса автобус Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқди. Қатнов Бекобод шаҳри орқали амалга оширилади.

Ангрендан Самарқандгача йўлкира нархи 50 000 сўм этиб белгиланган. Олмалиқдан Самарқадгача эса 45 000 сўм.