Термизда ресторанда 2 яшар ўғлини сотаётган ота қўлга олинди

Ота ўз фарзандини салкам 5 минг долларга пуллаётган вақтида ушланди. Боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси фуқаронинг ўз хоҳиши билан сотганлиги тўғрисидаги тилхати расмийлаштириб олинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўз фарзандини сотаётган ота жиноят устида қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилмоқда.

2020 йилнинг 6 октябрь куни соат 15:00 да тезкор тадбир ўтказилган. Унда Денов тумани “Шаҳринав” маҳалласида яшовчи 28 ёшли С.З. шартли мижозга вояга етмаган фарзанди 2 ёшли М.С.ни 2 500 доллар ва 24 250 000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган. Улар болани Термиз шаҳридаги ресторанларнинг бирида савдолашган.

Термизда ресторанда 2 яшар ўғлини сотаётган ота қўлга олинди

Тадбир жараёнида С.З.дан кимёвий ишлов берилган пуллар, вояга етмаган М.С.нинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг фарзандини ўз хоҳиши билан сотганлиги тўғрисидаги тилхати расмийлаштириб олинган.

Термизда ресторанда 2 яшар ўғлини сотаётган ота қўлга олинди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (Одам савдоси, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

С.З. процессуал тартибда ушланган ва унга айблов эълон қилинган.

Унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.