Наманганда 9 яшар бола трактор тиркамасига осилиб, вафот этди

Ҳодиса ярим тунга яқин содир бўлган: 9 ёшли болакай трактор тиркамасининг орқа томонидан осилиб, ерга йиқилган ва оғир жароҳатлар олган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Наманган вилояти Учқўрғон туманида трактор тиркамасига осилган 9 ёшли бола вафот этди, деб хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Бухорода трактор тиркамаси остида қолиб кетган икки аёл ҳалок бўлди

Ҳодиса 13 октябрь куни соат 22:30 ларда содир бўлган.

"Янгиер-Учқўрғон" йўлининг 3-километрида 53 ёшли фуқаро фермер хўжалигига тегишли бўлган "МТЗ-80" тракторини тиркама улаган ҳолда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, 3-синфда ўқиган, 9 ёшли болакай трактор тиркамасининг орқа томонидан осилиб, ерга йиқилиб тушган.

Натижада, бола бош ва жағ қисмидан тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.