Минск турнири: ўзбекистонлик боксчи Йўлдошев финалга чиқди

Минск шаҳрида бокс бўйича В.В.Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда. Бугун ярим финал беллашув натижалари маълум бўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Минск шаҳрида бокс бўйича В.В.Ботвинник хотирасига бағишланган халқаро турнир ўтказилмоқда.

Бугун мусобақа доирасида ярим финал беллашувлари давом этмоқда.

Ҳозирча кундузги жангларда тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Ўзбекистонлик боксчиларининг бири финалга йўл олди, уч нафари бронза медалига сазовор бўлди.

-49 кг: Иброҳим Ишжанов - Владислав Смоловски (Беларусь) 1:4

-49 кг: Авазжон Йўлдошев - Роберт Бадалиан (Россия) 4:1

-64 кг: Умид Қадамбоев - Александр Зирянов (Россия) 0:5

-75 кг: Нурислом Исмоилов - Михаил Усов (Россия) 2:3

Кечки дастур жангларида яна икки нафар республика боксчилари рингга кўтарилади. Унда Файзулло Худойбердиев (-52 кг) россиялик Евгений Жоровга қарши жанг қилса, Сирожиддин Хожакметов (-69 кг) россиялик Дмитрий Захаровга қарши баҳс олиб боради.