Коронаинқироз: Африкадаги биринчи давлат дефолтга тайёргарлик кўрмоқда

Коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз туфайли Замбия дефолт эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Замбия - коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз туфайли дефолт эълон қилиши мумкин, деб ёзади РИА Новости Financial Times нашрига асосан.

Германия ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда – Bild

"Замбия коронавирус пандемияси сабабли мамлакатнинг 3 миллиард долларлик облигацияларига эгалик қилган инвесторлар Жанубий Африка давлатининг тўловларни тўхтатиш тўғрисидаги талабини рад этса, дефолтга учраган биринчи Африка давлати бўлишга тайёр эканлиги ҳақида огоҳлантирди", - дея агентлик мақоладан иқтибос келтирмоқда.

Таъкидланишича, Замбиянинг давлат облигацияларини 3 миллиард долларга сотиб олган инвесторлар мамлакат ҳокимиятидан тўловларни тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномани рад этишни режалаштирмоқда.

Газетанинг ёзишича, инвесторларнинг Замбиянинг шартларига рози бўлишни истамаслиги давлатнинг макроиқтисодий мувозанатни янада бартараф этиш ва иқтисодий барқарорликни тиклаш бўйича етарли маълумот бермагани билан боғлиқ.