ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадида 7 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди.
“Дунё” АА хабарига кўра, гуманитар юк таркибига сунъий нафас олдириш жиҳозлари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.
БАА Ўзбекистонга 8 тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатди
Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатимизнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилади.
БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этмоқда.