ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Германияда велосипед ишлаб чиқарувчи компания Canyon келажак транспорти концептини таклиф қилди.
Future Mobility Concept номли веломобил ташқи томондан автомобилга ўхшайди. Унинг 4 ғилдираги ва усти ёпиқ кузови бор. Кенглиги 83 см, узунлиги 2 метр бўлган бир кишилик электровелосипед бўлиб у аккумулятор ёрдамида 60км/соатгача ва педдаллар ёрдамида 25 км/соатгача тезликда ҳаракатланиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи хулосасига кўра, бундай транспорт ҳайдовчини ҳар қандай ёмон ҳаводан ҳимоя қилади ва шу билан бирга велосипедга нисбатан анча кўп юк ортиш мумкин. Асосийси эса – у ҳар қандай автомобилга қарганда экологик тоза ва керак бўлганда пиёдалар йўлагидан ҳам ҳаракатланиши мумкин.
Ҳайдовчининг орқасига 11 ёшгача бўлган бола миниши ёки юк ортиш мумкин. Автомобил йўлларида ушбу транспорт 60 км/соат тезлик билан, пиёдалар йўлагидан 25 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин. Тўлиқ қувватланганидан сўнг Canyon 150 км масофани босиб ўтиши мумкин.
Ҳозирча ушбу автомобилнинг ягона нусхада қурилган прототипи ва Германиядаги намойишлар залида кўргазмага қўйилган.
Маълумот учун бу келажак транспорти сифатида таклиф этилаётган биринчи веломобил эмас. Бироз олдин Канадада ҳам шунга ўхшаш транспорт воситатси тақдим этилган эди.