Ўзбекистон тарихда илк бор БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистон ва яна 14 та давлат БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлди. Кенгаш аъзолари уч йил муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.
Sputnik

ТОШКEНТ, 14 окт - Sputnik. Ўзбекистон тарихда илк бор Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо сифатида сайланди. Бу ҳақида Дунё ахборот агентлиги БМТ Янгиликлар маркази маълумотига асосан хабар қилмоқда. 

Хабарда айтилишига кўра, қуйидаги 15 давлат 2021 йил 1 январдан бошлаб уч йиллик муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолигига сайланган: Ўзбекистон, Россия, Украина, Боливия, Хитой, Кот-д'Ивуар, Габон, Куба, Франция, Малави, Мексика, Непал, Покистон, Сенегал ва Буюк Британия.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та дават аъзодир. Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади.