Қирғизистон бош вазири Жээнбеков билан учрашувда нималарни муҳокама қилишини айтди

Қирғизистоннинг янги бош вазири Садир Жапаров бугун мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашмоқчи.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров президент Сооронбай Жээнбеков уларнинг биринчи келишувига биноан истеъфога чиқиши керак деб ҳисоблайди. У бу ҳақда Ала-Арча давлат қароргоҳидаги матбуот анжуманида маълум қилди.

Садир Жапаров Қирғизистон бош вазири лавозимига тасдиқланди

“Мен бугун президент билан учрашув ўтказмоқчиман. Халқ унинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда. Мен биз биринчи келишувга қайтишимиз керак деб ҳисоблайман, унга биноан Сооронбай Жээнбеков вазият барқарорлашгандан сўнг истеъфога чиқади. Бугун кечга қадар давлат раҳбари билан учрашмоқчиман. У собиқ президент мақомини сақлаб қолади”, - деди Жапаров. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.

14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаров номзодини бир овоздан бош вазир лавозимига тасдиқлади. Шунингдек, депутатлар ҳукумат таркиби, тузилиши ва дастурини маъқуллади. Республика президенти Сооронбай Жээнбеков Жапаров бошчилигидаги Ҳукуматнинг янги таркибини тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Қирғизистонда Жээнбековга нисбатан импичмент жараёни бошланди

Аввалроқ  Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда қонунчилик барқарор топганидан сўнг истеъфога чиқишга тайёр эканини билдирган эди. Унинг сўзларига қараганда, ҳеч қандай лавозим мамлакат бутунлиги ва халқ тинчлигини хавф остига қўйишга арзимайди.