ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Сооронбай Жээнбеков ва Садир Жапаров президент истеъфоси тўғрисида музокаралар олиб боришмоқда, деб хабар берди Қирғизистон раҳбари матбуот-котиби Толгонай Стамалиева.
"Ҳа, музокаралар ўтказишмоқда. Бош вазир Жапаров президентга бугун истеъфога чиқишни таклиф этди. Музокаралар давом этмоқда", - деб айтган Стамалиева Sputnik Қирғизистон нашрига.
Жээнбеков бугун бош вазир лавозимига Садир Жапаровни тасдиқлаган эди. Эски майдонда Жапаровнинг мингдан зиёд тарафдорлари тўпланишган - улар давлат раҳбарининг иистеъфосини талаб қилишмоқда.
Жапаров президент билан унинг истеъфоси масаласини муҳокама қилиши ҳақида хабар берган. Бош вазир тарафдорлари митинг давомида колонна бўлиб "Ала-Арча" давлат қароргоҳи томон юришлари мумкинлигини маълум қилишган. Қароргоҳ яқинида Жээнбековни қўллаб-қувватловчилар митинги ўтказилмоқда.