Сув тошқинидан кейинги ҳаёт: Сирдарё вилояти қандай тикланмоқда

Sputnik

Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши оқибатида 2 минг 211 та хонадон яроқсиз ва 2 минг 499 таси таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. 

Уларни қайта тиклаш мақсадида учта ҳудуд танланиб, 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой барпо этилди. Хусусан, Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласида 37 та, Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” маҳалласида 40 та ҳамда “Навбаҳор” маҳалласида 9 та уй-жой қурилди. Уларда жами 2 минг 640 хонадон бор.

Илгари бу жойлардаги кўп уйларда табиий газ йўқ эди. Энди газ, сув, электр энергияси ва бошқа коммуникациялар билан таъминланган. Яна бир муҳим томони – янги уй эгаларининг аввалги ҳовлилари ҳам ўзларида қолди.

Кўп қаватли уйлар шинам, ҳовлилари обод. Бу маҳалла «Янги Ўзбекистон» деб номланган.

"Янги Ўзбекистон" дейилганида ҳам маъно бор. Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз. Ҳар бир мавзе ёнида иш ўринлари ҳам ташкил этамиз. Умуман олганда, қуриш ва яшаш маданиятимиз ўзгариши керак", - деди президент.

1 / 17
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилишидан кейин у ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди.
2 / 17
Хусусан, Сардоба тумани “Дўстлик” маҳалласида 37 та, Мирзаобод тумани “Ҳақиқат” маҳалласида 40 та ҳамда “Навбаҳор” маҳалласида 9 та уй-жой қурилди.
3 / 17
Янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган. Уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компанияси ташкил қилинган.
4 / 17
Кўп қаватли уйлар шинам, ҳовлилари обод.
5 / 17
Кўп қаватли уйлар шинам, ҳовлилари обод.
6 / 17
Янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган. Уйларга хизмат кўрсатувчи сервис компанияси ташкил қилинган.
7 / 17
Учта ҳудуд танланиб, 50 гектар майдонда 86 та 5 қаватли уй-жой барпо этилди.
8 / 17
Кўп қаватли уйлар шинам, ҳовлилари обод. Бу маҳалла «Янги Ўзбекистон» деб номланган.
9 / 17
«Янги Ўзбекистон» дейилганида ҳам маъно бор. Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз. Ҳар бир мавзе ёнида иш ўринлари ҳам ташкил этамиз. Умуман олганда, қуриш ва яшаш маданиятимиз ўзгариши керак", - деди президент.
10 / 17
Янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган.
11 / 17
Янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган.
12 / 17
Янги мавзеда маҳалла гузари, дўкон, кутубхона, болалар майдончалари барпо этилган.
13 / 17
Турар жойларни эксплуатация қилиш тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
14 / 17
Шавкат Мирзиёев ушбу бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 13 октябрь куни яна Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари дастлаб Мирзаобод туманидаги “Ҳақиқат” маҳалласига ташриф буюрди.
15 / 17
Давлат раҳбари дастлаб Мирзаобод туманидаги “Ҳақиқат” маҳалласига ташриф буюрди.
16 / 17
"Совуқ кунларга қолдирмасдан, оилаларни уй билан таъминлашга эришдик. Энг катта масала - одамларнинг кўнглидаги ғашлик кетди, улар рози бўлди", - деди Шавкат Мирзиёев.
17 / 17