Россия яна учта мамлакат билан парвозларни тикламоқда

Россия Сербия, Куба ва Япония билан мунтазам парвозларни қайта тикламоқда. Ҳафтасига рейслар сони чекланган бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Россия Сербия, Куба ва Япония билан мунтазам парвозларни қайта тикламоқда. Тегишли фармонга Россия бош вазири Михаил Мишустин имзо чеккан. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Ҳафтасига рейслар сони чекланган бўлади. Сербияга иккита рейс амалга оширилади – Москвадан Белградга. Россиядан Кубага ҳам шунча рейс қўйилади. Москва – Кайо-Коко ва Москва – Санта-Клара йўналишлари бўйича.

Сўров якунлари: россиялик туристлар Ўзбекистонга бўлган парвозлар билан қизиқмоқда

Япония билан авиақатнов 1 ноябрдан қайта тикланади. Рейслар ҳафтасига уч марта амалга оширилади. Иккитаси Москвадан Токиога, яна биттаси Владивостокдан Токиога.

Россия март ойи охиридан бошлаб коронавирус пандемияси сабаб бошқа мамлакатлар билан мунтазам ва чартер авиақатновларни тўхтатиб қўйган эди.

1 августдан бошлаб Россия ҳукумати чет элга парвозларни қайта тиклашни бошлади. Туркия, Буюк Британия, Танзания, Швейцария, Миср, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Мальдив билан икки томонлама парвозлар тикланган.