ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 212 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 319 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари - 85 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Соғайиш кўрсаткичи
Бугуннинг ўзида 188 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 58 951 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Айни пайтда 2 485 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўлим ҳолатлари
Кун давомида коронавирусга чалинган 3 нафар бемор вафот этди.
Ўзбекистонда жами 514 киши пандемия қурбони бўлди.
Электрон чипта
Россиядан Ўзбекистонга ташкил этилаётган махсус поездларга электрон чипталар ҳам сотилмоқда
Россия қолиб кетган фуқароларни олиб келиш мақсадида махсус поездлар қатнови ташкил этиб келинмоқда. Чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус поезд қатновлари учун чипталарни электрон сотуви йўлга қўйилди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 38,4 миллиондан ошди, 1 миллион 90 мингдан ортиқ киши вафот этди, 28,9 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,1 млн), Ҳиндистонда (7,2 млн), Бразилияда (5,1 млн).