Алимент тўламай, Россияга қочиб кетган отадан пуллар ўндириб берилди - МИБ

Қарздор Тўраев 2014 йил 4 майдан бошлаб алимент тўлаши белгиланган, аммо эркак 5 нафар фарзандлари олдидаги бурчини бажариш ўрнига, Россияга қочиб кетган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Олти йилда хориждан қайтган Ёзёвонлик ота 5 нафар фарзанди учун судда қарийб 24 миллион сўм алимент пулини тўлади, деб хабар қилмоқда Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати.

Самарқандда ота ўз фарзандларига алимент пуллари ўрнига уй совға қилди

Хабарда айтилишича, МИБда Марғилон туманлараро суди қарздор Умиджон Тўраев ундирувчи Рахимахон Хакимова фойдасига беш нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун алимент ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд.

Суд буйруғида қарздор Тўраев 2014 йил 4 майдан бошлаб алимент тўлаши белгиланган бўлсада, ота 5 нафар фарзандлари олдидаги бурчини бажариш ўрнига Россия давлатига ишлаш учун қочиб кетган.

Собиқ суд ижрочиларининг туман бўлими томонидан У.Тўраевнинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг  421-моддасига  чеклаб қўйилган.

Хориждан 6 йил ўтиб уйга қайтган Тўраев ҳақидаги хабар Бюро туман бўлимига етиб боргач, 2014 йил 4 майдан 2020 йил октябрь ойига қадар ҳисобланган 23 млн 835 минг 342 сўм алимент қарздорлигини ундириш учун  бўлимга таклиф этилган.

Коронавирус вақтида алимент тўламаса бўладими - МИБ изоҳи

Қарздор Тўраевга болаларини моддий таъминлашдан бўйин товласа, 15 суткага қамалиши мумкинлиги ҳақидаги қонун талаби тушунтирилганида, давлат ижрочисининг ушбу гапларига "қўлингдан келганини қил" мазмунида жавоб қайтарган.

Шундан сўнг, унга нисбатан тўпланган маъмурий иш  ҳужжатлари Ёзёвон туман маъмурий судига тақдим этилган ва 6 октябрь куни судда ишни кўриб чиқиш чоғида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланиши нақд эканлигини тушунган Тўраев суд залининг ўзида 24 млн сўм алимент пулини Р.Хакимовага тўлиқ санаб топширган. 

Суд маъмурий ишни Ўзбекистон МЖтКнинг 271-моддаси 10-бандига асосан тугатган.