ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Ўзбекистонлик қурувчилар Россияда атом электр станцияси қурилишига таклиф қилинди. Бу ҳақида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.
“Курск 2 атом электростанцияси” қурилишида ишлаш учун арматура, дурадгорлик ва бетон қуйиш ишларига фуқаролар таклиф этилади, - дейилган хабарда.
Иш вақти - кунига 11 соатдан ҳафтасига 6 кун. Маош - 60-78 минг рубл. Ишчилар турар жой ва 3 маҳал овқат билан таъминланади. Талаблар: мутахассислар ўз касьи бўйича камида 4 разрядга эга ва 1 йил меҳнат стажига эга бўлиши керак.