Темурийлар давридаги севимли ўйин: Ўзбекистонда Поло федерацияси пайдо бўлди

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг раиси Баҳромжон Газиев Ўзбекистон поло федерациясига раис этиб сайланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзбекистонда янги Поло федерацияси иш бошлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Баҳромжон Газиев Ўзбекистон поло федерациясига раис этиб сайланди.

Темурийлар давридаги севимли ўйин: Ўзбекистонда Поло федерацияси пайдо бўлди

Газиев янги лавозимга сайлангани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Темурийлар даврида халқимиз севиб ўйнаган ушбу спорт турини қайтариш вақти келди. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Халқаро поло федерацияси ва бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўямиз”, – деди у.

Темурийлар давридаги севимли ўйин: Ўзбекистонда Поло федерацияси пайдо бўлди

Ўзбекистон поло федерациясининг раҳбарияти қуйидагича кўриниш олди: Федерация раиси - Баҳромжон Газиев, фахрий раис - Комилжон Каримов, раис маслаҳатчиси - Яков Рибалский, раис ўринбосарлари Баҳром Мирмаксимов, Ксения Гулямова, Аҳрор Ҳайдаров, бош котиб: Абдурасул Мўминов.