Узун оёқли америкалик қиз 2та жаҳон рекордини янгилади – фото

Америкалик Мари Каррин иккита жаҳона рекордини ўрнатди. Қиз оёқларининг узунлиги 135 сантиметрни ташкил қилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Техас штатидаги (АҚШ) Сидар-Парк шаҳрида истиқомат қилувчи ўсмир қиз Мари Каррин иккита жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар қилди CNN телеканали.

17 ёшли Карриннинг оёқлари дунёда аёллар ва ўсмирлар орасида энг узун эканлиги маълум бўлди.

Маки оёқларининг узунлиги деярли 135 сантиметрга тенг бўлиб, тана узунлигининг 60 фоизини ташкил қилади. Қизнинг бўйи 1 метр 98 сантиметр.

Маки Instagram’да аккаунт очган, айни вақтда 50 мингдан ортиқ обуначига эга. Қиз ўтган йилнинг декабрь ойида биринчи суратини тармоққа жойлаштирганди.

Бундан аввал Sputnik Ўзбекистон бўйи 206 сантиметр бўлган мўғулистонлик 29 ёшли Рентсенхорлоо Рен Бад ҳақида ёзганди.