ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Қора мурч таркибида бўлган пиперин моддаси - SARS-CoV-2нинг кўпайиши ва инсон организмига кириб боришга жавоб берадиган қисмларининг фаоллигига тўсқинлик қилиши мумкин. Бундай хулосага Ҳиндистон Технология Институти олимлари келишди.
Тадқиқотчилар 30 та зираворнинг вирус билан ўзаро таъсирини ўрганишди ва компьютер моделлаштириш ёрдамида уларнинг ҳаммаси у ёки бу даражада протеин S билан (вируснинг хужайра рецепторлари билан бирикишига ёрдам беради) ва асосий протеаз (вируснинг кўпайиши учун жавоб беради) билан боғланишини аниқладилар, аммо энг фаоли пиперин. Бу модда қора мурчда учрайди ва унинг ўткир таъми ва хушбўйлигига жавоб беради.
"Известия" нашри хабар беришича, россиялик олимлар бу механизм нафақат компьютер моделида, балки реал ҳаётда ҳам ишлаши мумкинлигини таъкидламоқда. Бунинг учун тажрибалар ўтказиш керак бўлади. Мутахассислар “қора мурч иммунитетни кўтаради, шамоллаш ва вирусга қарши восита бўла олади”, деб таъкидлади.
"Кўп жиҳатдан мурч таркибидаги бирикмаларнинг вирусли зарралар ва бактериялар билан тўғридан-тўғри ўзаро таъсири билан эмас, балки организмнинг ҳимоя хусусиятларининг кучайиши билан боғлиқ", - дейди Лобачевский университети Биология ва биомедицина институти директори Мария Ведунова.
Олимлар ошқозон-ичак тракти, гипертония ва аллергия билан боғлиқ муаммолари бўлган беморларга бу зираворни тавсия қилмайди.