Ўзбекистонда коронавирус: 12 октябрь асосий хабарлари

Сутка давомида 221 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 319 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

ССВ COVID-19 га қарши қўлланаётган дориларнинг ножўя таъсирларидан огоҳлантирди

Бир сутка давомида 221 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 319  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари - 102 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 237 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 58 306 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 504 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 509 киши пандемия қурбони бўлди.

Қўшимча қатнов

Россия ҳудудидан фуқароларни олиб чиқиш учун қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилди.

Поездлар 483/484 рақамлар остида "Волжский - Тошкент" йўналишида Волжский бекатидан 11, 12, 15, 18, 22, 25, 28 октябр ва 1, 2 ноябр кунлари йўлга чиқади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 37,7 миллиондан ошди, 1 миллион 81 мингдан ортиқ  киши вафот этди, 28,3 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (7,9 млн), Ҳиндистонда (7,1 млн), Бразилияда (5,0 млн).