Коронавируснинг смартфон экранлари ва купюралардаги яшаш муддати айтилди

Австралиялик олимлар коронавирус смартфон, пул купюралари ва металл тутқичлар юзасида бир ойгача қолиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Коронавирус инфекцияси смартфон, пул купюралари ва металл тутқичлар юзасида бир ойгача қолиши мумкин. Австралиялик олимларнинг тадқиқот натижалари “Virology Journal” журналида чоп қилинди.

Коронавируснинг янги белгилари айтилди

Қайд этилишича, телефон экранлари энг кўп хавф туғдирар экан, чунки одамлар қўлдан фарқли ўлароқ уларни мунтазам дезинфекция қилишни унутиб қўйишади.

Олимларнинг фикрига кўра, коронавирус силлиқ юзаларда, жумладан, телефонларда, хона ҳароратида 28 кун яшаши мумкин.

Таъкидланишича, ғовак бўлмаган сатҳлар энг хавфли саналади, масалан, смартфон экранларидаги ойналар, қоғоз ва полимер купюралар, зангламайдиган пўлат буюмлари.

Улар сатҳида SARS-CoV-2  20°С ҳароратда бир ойгача яшаши мумкин, 30°С дан юқори ҳароратда эса уч ҳафтагача яшаши мумкин. 40°С ҳароратда эса вирус атиги бир неча кун тирик қолиши мумкин.