Халқаро космик станцияда туалет қандай ишлайди - видео

ХКСда ҳожатхонага бориш осон эмас, лекин яқинда у ерда 23 миллиоан долларга янги титан унитаз ўрнатилади.
Sputnik

NASA астронавти Крис Кэссиди халқаро космик станцияда туалет қандай ишлашини кўрсатди. Унинг сўзларига кўра, космосда ҳожатхонага бориш оддий иш эмас. 

Биринчидан, ҳожатхона ичидаги ҳамма тизимлар тўғри ишлаётганига амин бўлиш керак. Буни бир неча ёниб турган чироқлардан билиш мумкин.

Фазогир ҳикоясига кўра, коинотда туалетга боришнинг ўзига хос қийнчиликлари бор. Ҳар бир  ишни жуда эҳтиёткорлик билан бажариш керак, ўзингиздан кеийн ҳамма жойни тоза қолдириш керак. ХКСда унитаз ҳам жуда кичик ҳажмда. Ундан фойдаланиш учун маҳорат керак. 

Ҳа айтмоқчи, яқин халқаро космик станцияга янги унитаз олиб келишди. У ушбу видеода кўрсатилмаган. Янги унитаз титандан ясалган бўлиб, унинг нархи 23 миллион доллар. Айтишларича, у олдингисидан анча қулай бўлиши керак.