Эртадан доллар яна кўтарилади

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 24,80 сўмга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 13 октябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 24,80 сўмга кўтарилиб, 10 364,48 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 144,09 сўмга ошди ва 12 254,96 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 2,76 сўмга юқорилади ва 135,03 cўмни ташкил қилди.