Душанбеда хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Душанбе кўчаларида ҳукумат бинолари олдида ва одамлар гавжум жойларда куч ишлатар тузилмаларнинг махсус техникасини кўриш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда президент сайловлари якунларини эълон қилиш вақтида юқори хавфсизлик чоралари кўрилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Тожикистонда президент сайловлари натижалари эълон қилинди

Пойтахнинг марказий кўчаларида қўриқлаш кучайтирилган, республика Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази жойлашган бино яқинидаги кафе ва ресторанлар вақтинча ёпилган.

Душанбе кўчаларида ҳукумат бинолари олдида ва одамлар гавжум жойларда куч ишлатар тузилмаларнинг махсус техникасини кўриш мумкин.

На ўтган президент сайловларида, на баҳорда бўлиб ўтган парламент сайловларида бундай чоралар кўрилган.

11 октябрь куни Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Амалдаги давлат раҳбари Эмомали Раҳмон унда 90,92 фоиз овоз тўплаб, ғолиб бўлди.