ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 107 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 61 205 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг:
- 40 нафари Тошкент шаҳрида;
- 18 нафари Наманган вилоятида;
- 14 нафари Сирдарё вилоятида;
- 10 нафари Жиззах вилоятида;
- 8 нафари Самарқанд вилоятида;
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 4 нафари Тошкент вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 507 нафарга етди.
Айни пайтда 58 069 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. Ҳозирда мамлакатда 2 629 нафар бемор даволанмоқда.