Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари 505 кишига етди

Сўнгги бир неча соат ичида яна иккита ўлим ҳолати қайд этилди. Жами қурбонлар сони 505 нафарга етди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистонда яна икки киши коронавирусдан вафот этди. Жами қурбонлар сони 505 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Сўнгги етти соат ичида яна 123 кишида коронавирус тасдиқланган. Жами касалланганлар сони 61 017 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланганларнинг:

  • 89 нафари Тошкент шаҳрида;
  • 20 нафари Тошкент вилоятида;
  • 14 нафари Андижон вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу пайтга қадар 57 967 (+263) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.