ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият юритувчи ички ишлар органлари ходимларининг янги формаси намунаси синовдан ўтказилмоқда.
ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси хабарига кўра, мазкур соҳа ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда янги намунадаги форма тайёр бўлиб, Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда.
Таъкидланишича, форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмаган.
Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакат ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинган.
Лойиҳа жараёнида хорижий давлатлар тажрибаси ҳам ўрганилган. Форма мазкур йил давомида синовдан ўтказилади.