Ўзбекистонда COVID-19 фақат иккита ҳудудда аниқланди

Айни пайтда мамлакатда 57 587  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 681 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Коронавируснинг янги белгилари айтилди

Янги касалланиш ҳолатлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида аниқланган. Шу билан бирга 7 ҳудудда 257 нафар бемор коронавирусдан соғайган, 1 бемор вафот этган.

Айни пайтда мамлакатда 57 587  нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Айни вақтда дунёда коронавирусга чалинган беморлар сони 37 миллиондан ошган, қурбонлар 1 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда.