Ўзбек кўмири қандай қазиб олинади: Ангрен очиқ конига саёҳат

Юқори технологиялар даврида ҳам кўмир аввалгидек энг муҳим технологик ва энергетик хом-ашёлигича қолмоқда. Sputnik Ўзбекистон мухбири Ангрендаги кўмир қазиб чиқариш корхонасида бўлди ва кўмир тайёрланиши жараёнини ўз кўзи билан томоша қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. "Ангрен" кўмир қазиб олиш ҳавзаси инсонни - ўлчами билан ҳайратга солади. Бу ерда ҳамма нарса баҳайбат - атрофда 200 метрлик чуқурликдаги "ҳовуз"лар ва худди шундай катталикдаги тоғлар. Буларнинг барчаси одам қўли билан яратилаётганига ишонгингиз келмайди, ҳатто.

Ўзбек кўмири қандай қазиб олинади: Ангрен очиқ конига саёҳат

Етмиш йиллик тарихга эга "Ўзбеккўмир" АЖ соҳанинг йирик ва асосий корхонаси ҳисобланиб, ўз фаолиятини Тошкент вилоятида жойлашган "Ангрен" кўмир ҳавзаси базасида амалга ошириб келмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистонда қазиб олинадиган кўмирнинг 85%  ҳам "Ўзбеккўмир" АЖ тасарруфидаги "Ангрен" очиқ кони ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу тоғ ва текислик туташган, мураккаб геологик ҳудудда жойлашган депозит ўзига хос ноёбликларга эга. Мутахассисларга кўра, бу ердаги маҳаллий жигарранг кўмир бошқа конларнинг хом ашёсига ўхшамайди. Унинг афзаллиги  кўмирдан ташқари, бошқа фойдали қазилмалар, жумладан каолин (оқ гил) ҳам қазиб олинишидадир. Бирламчи каолин эса кўмир қатламларининг устки қисмида жойлашган.

Ўзбек кўмири қандай қазиб олинади: Ангрен очиқ конига саёҳат

Ҳозирда ушбу кондан йилига ўртача 1 миллион тонна каолин қазиб олиниб, бу мамлакатнинг ушбу чўкинди минералга бўлган эҳтиёжини қоплайди.

Қалинлиги 60 метр, чуқурлиги 130 дан 150 метргача бўлган кўмир конининг кўмир қатламларига етиш учун эса барча хавфсизлик чораларига риоя этган ҳолда тўғри ҳаракатланиш керак. Жумладан, ишчилардан кўмирни очиқ усулда қазиб олиш катта миқдордаги тоғ жинсларини олиб ташлаш, яъни устки қатламни очиш, турли кўчкиларга йўл қўймаслик алоҳида талаб қилинади.

Газ ўрнига кўмир: Ўзбекистонда ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарда тажриба ўтказилди

Эҳтиёжга яраша кўмир қазиб олиш учун очиқ конда кўмир устки қатламини очиш тақазо этилади. Бу эса табиийки, кўп вақт ва куч талаб қилади. Ҳозирги кунда корхона мутахассисларининг вазифаси кўмир қазиб олиш ҳажмининг ошишига олиб келадиган очиқ конни янада ривожлантиришдир.

Шу тариқа қизғин иш кетаётган кон фаолияти билан танишиб, ер сатҳидан 200 метр пастликда ҳаракатланаётган баҳайбат эксковаторларни қизиқиб кузатамиз. Ушбу йирик машиналар ердан кўмирни қазиб олиб, махсус юк транспорт воситаларига ортарди.

Ўзбек кўмири қандай қазиб олинади: Ангрен очиқ конига саёҳат

Ҳайдовчининг айтишича, "370 тоннадан иборат бўлган, 6 минг волтлик электр токи билан ишлайдиган ушбу кўмир қазиб олиш эксковаторини бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Беш кублик эксковатор орқали қазиб олинган кўмир 130 тонналик "Белаз" юк машинасига юкланиши керак. Шунингдек, техник носозликлар юзага келганда машинани тузатиш ва уни ишга яроқли ҳолатга келтириш экскаватор ҳайдовчининг вазифасига киради.  У ўн икки  соатлик иш фаолияти давомида ана шу муҳим ва машаққатли вазифани бажаради".

Мирзиёев: бундай сифатли кўмир ҳеч қаерда йўқ

 Қазиб олинган кўмир эса махсус юк машинаси орқали қўлда саралаш конвейер лентасига олиб ўтилади. Ушбу лентада ўнга яқин ишчилар кўмирни бошқа жинслардан ажратиб оладилар.

Кўмирнинг донадорлигини таъминлаш ҳам анча мураккаб иш ҳисобланади. Жигарранг кўмир, нисбатан юмшоқ бўлиб, қазиб олиш, юклаш, тушириш, қайта юклаш ва тушириш жараёнида зарбалардан осон парчаналади. Бунинг олдини олиш учун қазилаётган кўмирни тўғридан-тўғри забойдан вагонга юклаш мақсадида ҳозирда темирйўлни забойгача узайтириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари ҳозирги пайтда "Ўзбеккўмир" АЖ раҳбарияти корхонани модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш йўлларини изламоқда. Шу билан биргаликда ҳар куни корхона томонидан  истеъмолчиларга икки фракцияда ўртача 7-10  минг тонна кўмир жўнатилади -нисбатан майдалари иссиқлик электр станцияларига, юқори сифатли - йирик, донадор кўмир аҳолига еказиб берилади.

Асосий мақсад аҳолига етказиб бериладиган кўмир сифатини сезиларли даражада яхшилашдан иборат. Бунинг учун конда мамлакатда илгари кўмир қазиб олишда ишлатилмаган агрегатлар ҳам ишга туширилмоқда.

Ўзбекистон 2 йил ичида кўмир қазиб олиш бўйича етакчи мамлакатлар қаторига қўшилади

Қолаверса, "Ўзбеккўмир" АЖ режаларига Апартак очиқ конини ривожлантириш ҳам киритилган. Бу ерда қазиб олинадиган кўмир "Ангрен" очиқ конидаги қаттиқ ёқилғига қараганда сифат жиҳатидан устундир. Бу йил "Апартак"да ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 400 минг тоннани ташкил этади, аммо зарур кон очиш ишлари жадаллаштирилиб, келгуси йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1  миллион тоннага кўпайтирилади.

"Ангрен" кўмир кони 1948 йил январь ойида қуриб ишга туширилган ва бу ерда ёқилғи очиқ усулда қазиб олинади. Ушбу кон геологлар томонидан 20-асрнинг 30-йилларида -текислик ва тоғлар чегарасида, Ангрен дарёсининг ўнг қирғоғида топилган. Шу боис корхона шу ном билан юритилиб келинади.

Республика кўмир саноатининг ресурс базасини "Ангрен" кўмир ҳавзаси ва "Шарғун" ва "Бойсун" кўмир конлари ташкил этади. "Ўзбеккўмир" АЖ Ангрендаги "Апартак" очиқ ва ер ости конларида ҳам кўмир қазиб олади.