Собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олинди

Сал илгарироқ, нашр, Атамбаевнинг Бишкек яқинидаги - Қўй-Тошдаги уйига спецназ етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон агентлиги унинг партиясига таянган ҳолда.

МО давлатлари етакчилари Қирғизистон бўйича қўшма баёнот билан чиқишди

Сал илгарироқ, нашр, Атамбаевнинг Қўй-Тошдаги уйига спецназ етиб келгани ҳақида хабар берган эди.

Атамбаевдан ташқари, унинг тарафдорлари - собиқ тан соқчилари Дамир Мусакеев ва Канат Сагинбаевлар ҳам қўлга олинган. Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати расмий баёнотига кўра, сиёсатчини Бишкекда оммавий тартибсизликлар ташкил этиш жиноий иши доирасида қўлга олишган.

6 октябрга ўтар кечаси Бишкекдаги воқеалар вақтида Атамбаев ДМХХ СИЗОсидан озод қилинган эди. Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича суд қилинган, ҳамда Қўй-Тошдаги воқеалар иши фигуранти ҳисобланади.